Sinfdoshim bilan

Meni ismim dilshod men 9 sinfda oqigan paytiim sinifimda Ulzoda degan qiz bor edi u bilan juda yaxshi dost edik bir kuni darsda gaptan gap shiqip seni xaxlovapman dep aytip eripman va u menga ertasi ... davomi »

Psixologiya

Психология

Габриэл Гарсиа Маркесдан қийин вақтларга бағишланган 15 та маслахат

Маркес уни машҳур қилиб юборган ва жаҳон адабиёти дурдонасига айланган “Ёлғизликнинг юз йили” асарини ёзаётган дамда ишидан воз кечишга, машинасини гаровга қўйишга ва катта қарзга кириб қолишга мажбур бўлган. Шундай пайтда у ҳатто турмуш ўртоғи Мерседеснинг фени ва миксерини ҳам гаровга қўйган. Буни билган аёли унга “Фақат романнинг яхши чиқмаслиги қолди”, деган.

Ҳозир буюк ёзувчининг, айтиш мумкин бўлса мураккаб дамлар нима эканлигини билган инсоннинг маслаҳатларини сизга тақдим қилмоқчимиз.

@PsixologiyaNet

1. Сенда қачонлардир бўлган ва ҳозир ҳам қаердадир ичингдаги болакайнинг овозига қулоқ солишинг керак. Агар унга қулоқ солсак, кўзларимиз яна чарақлай бошлайди. Агар ўша болакай билан алоқаларни узмасак, ҳаёт билан ҳам алоқамиз сақланиб қолаверади.

2. Хотиржам бўл. Ўлиш ўйлаганингиздан кўра мушкулроқ.

3. Яшашни давом эттиришнинг ягона усули – хотираларнинг сени азоблашига йўл қўймаслик.

4. Жамият ҳаётидаги асосий нарса – қўрқувни бошқариш, эр-хотинларнинг ҳаётидаги асосий нарса – зерикишни бошқариш.

5. Асосийси сенинг ишонмаслигингда эмас, балки худонинг сенга ишонишни давом эттиришидадир.

6. Мен шляпани кимнингдир олдида ечмаслик учун киймайман.

7. Ҳар қандай тентак, агар унинг важларини эшитадиган бўлсак, тентак бўлиб чиқмайди.

8. Агар аёл киши нимагадир қизиқаётган бўлса, аминманки, ҳаммаси яхши бўлади. Менга аёнки, дунёни аёллар бошқаради.

9. Буюк мусибатлар ҳамиша буюк фаровонлик олиб келади. Улар инсонни яшашни исташга мажбур қилади.

10. Ҳеч қачон кеч бўлмайди.

11. Таклифни кутгандан кўра, вақтида келмаган яхшироқ.

12. Ярашиш дақиқалари қадрдон дўстликдан ортиқ туради.

13. Агарда сиз ҳақиқий муҳаббатингизни учратган бўлсангиз, у сизни ҳеч қачон тарк этмайди – бир ҳафта, бир ой ёки бир йилган кейин ҳам.

14. Ўзингиз севган инсон билан ухлаш бахтини ҳис қилмай туриб, бу дунёни асло тарк этманг.

15. Табассум қилинг, ғамнинг ҳузур қилишига йўл қўйманг.

Muallif: QIROL27.01.2018 14:12
Yoqdi [2] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00