Kollej davrida Dilnoza

2012-yil jonajon maktabni bitirib neft va gaz kolejiga kirdim u yer obro’li kollej bo’lganligi bn qizlar judaham kam ekan. 1-kursni juda yaxshi tugatib 2-kursgaham o’tdim hammasi mana shu ... davomi »

Севгидан гаров

(2-қисм)

– Қийналиб кетдим. Нега у фақат маст бўлганида гап отади? Лекин мен... Сен тушунмайсан. Маст бўлса ҳам нега «севаман» дейди? Сабрим тугади.Охири унга хат ёздим.
– Хат? Нима деб ёздинг?
– Ҳаммасини.
Бутун вужудимда титроқ уйғонди. Ана шундагина ютқазганимни идрок этдим. Барчаси расво бўлган, энди Сурайёга ҳақиқатни айтишдан бўлак чора қолмаган эди.
– Биласанми, – дедим оғир ютиниб, – у сени севмайди. Барига мен сабабчиман.
– Тушунмадим.
– Умид билан гаров бойлашган эдик. Арзимас зиёфатдан.У сенга севги изҳор қилиши керак эди.
– Нима учун? – Сурайёнинг чиройли кўзлари йириклашди.
– Шу йўл билан ундан жирканишингни, Умид сенда хунук таассурот қолдиришини истаган эдим.
– Тушунмаяпман, бу билан нимага эришмоқчи эдинг?
– Билмайман.
Ўртамизга даҳшатли сукунат чўкди. Бу жимлик ё мени бахтга элтиши, ёки ўша бахтдан абадул-абад мосуво этиши мумкин эди. Бўғзимга бир нима тиқилиб, гапиришга қийналдим. Араблар тошбўрон қилган зинокордан фарқим қолмаган эди ўшанда. Шу туришда лоқайд ошнамга қанчалар ҳавас қилганимни билсангиз эди!
– Ҳаммасини гапир! – деди ниҳоят Сурайё титроқ товушда. – Умид мени эрмак қилдими?
– Аслида унда айб йўқ. Мен мажбурладим. У гаровда ютгани билан ҳаётда ютқазади деб ўйлаган эдим.Чунки сени севаман, тушуняпсанми?
Сурайё менга илк бор ўзга сайёраликни кўргандай боқди. Нигоҳида нафрат, ҳайрат, гина... хуллас, менга қарши жами ҳислар бор эди.
– Қанчалар худбинсан! – деди кейин қошларини чимириб. – Мен сенларга ўйинчоқ бўлдимми?
– Ишон, бунинг бунчалар жиддий тус олиши хаёлимга келмаган.
– Сен худбинсан, – такрорлади у. – Тентаксан!
Ботаётган қуёш унинг кўз ёшларини ялтиратиб кўрсатди. Сурайё юзини четга буриб, аста қадам ташлади. Ана шунда илк бор исмини тутиб чақирдим.Истамайгина чала ўгирилди.
– Кечир мени, – бисотимдаги охирги гапни айтдим.
Индамади.
Хуфтон пайти Умид чақириб келди.
– Гап бор, – деди ёнига етишим билан. – Ишонасанми, Сурайё менга хат ёзибди.
– Биламан.
– Биласан? Нима деб ёзганини ҳам билишни истайсанми?
– Умид, қўй бу гапларни... Юр, ичамиз.Менинг ёнимдан.
– Калланг жойидами, шундай вақтда-я?
– Авваллари ярим тундаям йўқ демасдинг?
У бир зум менга қараб турди-да, кейин кўзларини олиб қочди.
– Кимдир сени севишини билсанг, бошқача бўлиб кетаркансан, – деди мамнун товушда. – Нимагадир ичгим келмаяпти. Кечир, ошна.
Осмонга қарадим: тўлин ой шундоққина қўл етгудек жойда турганга ўхшарди. Негадир илк маротаба ёлғизлик ҳиссини туйдим

Muallif: darvew17.08.2017 22:25
Yoqdi [0] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00