Hayvonlar

Sher:Bo'ri,quyon,tulkiga gul olib keliwini ... davomi »

Ibratli o'yin (AZIZSHOXdan)

Ўйин. Болакай:
- Ҳу анави тепаликни кўряпсанми? Ким биринчи ўша тепаликка югуриб бориш ўйнаймизми?
Қизалоқ:
- Йўқ, боқча опамиз шу ерда қимирламай ўтиринглар деган!
- Вей, ютқаздингми? Таслиммисан?
- Ҳечамда!
Қизалоқ шундай деб тепаликка қараб югуриб кетди...



Болакай:
- Мен сендан тезроқ санай оламан. Гаров ўйнаймизми?
Қизалоқ:
- Йўқ.
- Қўрқдингми? Таслиммисан?
- Ҳечамда!
Болакай санашда қизчага ютқазди:
- Санашда адашдим. Лекин аниқ айтаман, сендан тезроқ ва чиройлироқ ёза оламан! Гаров ўйнаймизми?..



Қиз:
- Мени синфдош болалар хафа қилишяпти. Мени ҳимоя қилмайсанми?
Бола:
- Иии...
- Ҳа? Қўрқасанми? Таслиммисан?
- Ҳеч қачон!
Мактабни тугатгунларича бола ҳимоясидаги қизни ҳеч ким хафа қилолмади!..



Қиз:
- Эртага курсдошларимиз билан зиёфатимиз бор. Ҳамма севгани билан боради. Сен севган йигитим ролини ўйнаб беролмайсанми?
- Йўғ-э! Уяламан!
- Ҳе қўрқдингми? Таслиммисан?
- Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман! Келишдик!



Йигит қизга қутича тутқазди. Қиз:
- Бу нима?
Йигит:
- Узук.
- Воййй... Нега?...
- Менга турмушга чиқ! Узукни ол! Ёки қўрқасанми? Таслиммисан?
- Ҳечамда!
Қиз қўлини узукка узатди. Улар оила қурдилар.



Келин:
- Ота-она ролини ўйнаймизми?
Куёв:
- Қандай?
- Сиз ота, мен она бўламиз. Ўзимизнинг фарзандларимиз бўлади! Розимисиз? Ёки ютқазасизми? Таслиммисиз?
- Асло!!!
Улар бир этак фарзанд кўрдилар...



Онахон:
- Дадаси, энди бобо-буви ролини ўйнаймиз! Ўйинга розимисиз? Ёки таслим бўласизми?
Отахон:
- Ҳеч қачон таслим бўлмайман!
Кўплаб невараларнинг бобоси ва бувиси бўлдилар...



Чолнинг умр шами сўниб борарди. Кампир:
- Чол, кетсак бирга кетамиз дердингиз! Мени ёлғиз ташлаб кетасизми? Мениям олиб кетинг! Ёки қўлингиздан келмайдими??? Таслим бўлдингизми?
Чол:
- Мен таслимман онаси... Сен яша...

Muallif: AZIZSHOX23.01.2017 07:21
Yoqdi [5] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00