hayoti lekn

Salom. Mening ismim Nargiza (ism özgartirilgan). Yoshim 27 da Sizlarga bir voqeani aytib beraman. Kunlardan birida jiyanim Sardor(ism özgartirilgan) uyimizga keldi. Men uni doim iwlarga ... davomi »

Фотиха 3 кисм

Холматжон кудасиникига
кириб борганда ховлида
аллакандай таранг вазият
хукм сурар хеч кимнинг
шарпаси эшитилмас,
асабийликдан чимирилган
Салим ака ичкари уйдан
чикиб келаётган эди.
Холматжоннинг юраги
шув этди.
-Келинг! Холмат ака биз
сих билан кадрдонмиз
тугрими? Мени тугри
тушунасиз деб уйлайман.
-Тинчликми куда??
Салим ака "Мени куда
деманг" дегандай нафрат
билан унга каради.
-Тинчлик эмас!
-Нега ундай деяпсиз?
-Хозир хаммасини билиб
оласиз
Салим ака ташкарига
чикдида бир оздан сунг
кайтиб кирди. Ортидан
юзлари сулгин ва
асабийликдан толиккан
Шохсанам кирди.
-Кизингиз юзимизни
шувит килди.
-Куда....
-Куда демай туринг
хаммасини тушунтираман.
У стол устидаги кичкина
магнитофонни куйди.
Шохсанам ерга каради.
Хамманинг кулоги
магнитофон дан чикаётган
овозда.
-Шохсанам асалим качон
учрашамиз?
-Уч кундаёк согинмай
колинг Азим ака бу ердаги
коровуллар пропуска
беришса бораман.
-Эртага кела оласизми,
соат 10да кутаман.
-Анави кампирнинг
кошлари чимирилмаса,
ишимиз келишиб колар.
-Кутаман асалим кул
телефоннингизни
учирманг.
-Сиз килманг узим
кунгирок киламан.
-Куда бу менинг келиним
сизнинг кизингиз
Шохсанамнинг уйнашлари
билан сухбатидан
озгинаси! Энди
кейингисига утамиз.
Шохсанамнинг боги янаям
эгилди дадаси унга бир
карадию иккинчи марта
ботинолмади.
-Азим ака мен кетаяпман.
Театр олдидаги бекатда
туринг.
-Хозирми?
-Ха ун бег минут да етиб
бораман.
-Анварнинг тугилган
кунига утамиз. Кейин
утган сафарга квартирада
дам оламиз.
-Яхши
Бундай далилни кутмаган
Шохсанам узини куярга
жой тополмай безовта
була бошлади. Салим ака
бу сафар кудасига караб
куйди. Шохсанамнинг
гунохлари очиб
ташлайдиган, турмушини
барбод киладиган янги
сухбат эшитила бошлади.
-Асалим менга минг
доллар бериб турсангиз
-Бугунгами?
-Уч кунда топилса булди.
-Анави зикна бойнинг
калитини топсам, олиб
берарман. Шунча пулни
нима киласиз? Аввал хам
олиб бергандим. Сейфни
очиб пулларни текширса
билиб колармикан деб
куркандим, йук билмабди
овсар
-Факат иккаламиз токка
чикамиз шахарга сайр
киламиз яхшими?
-ЗУР
-Шунинг учун анави
овсарнинг долларларидан
купрок умариб
чикавиринг!
-Тушунарли.
......

Салим ака Холматжонга
каради, унинг лаблари
куллари титрар ер
ёрилсаю кириб кетсам
деган фикрда утирарди.
Уятдан ор номусдан кип-
кизил чукка айланган
куданинг юраги дош
беролмаслигини сезиб
гапни киска килишга
карор килдида, DVDга
диск солди. Экранда бир
ресторан ва йигитлар
куршовида ярим ялангоч
кийинган маст холда
раксга тушаётган
Шохсанам дам у
йигитнинг, дам бу
йигитнинг буйнига осилар
гохо Азимнинг белидан
кучоклаб оларди. Кейин
Шохсанам ва бояги
йигитлар уриштириб
ичишаётгани намоён
булди. Шохсанам билан
Азим базм тугаб
биргаликда машинада
кетди. Салим ака DVDни
учириб стол тортмасидан
кул телефонини олди:
-Мана бу аппарат эллик
ёшга тулганимда
огайниларимдан совга
эди. Нархи бир ярим минг
доллар доим сейфимда
саклардим. Келинимиз
сейфдан угирлаб
шахарлик битта
жазманига совга килибди.
Мени одамларим уни
топиб келишди ва
кизингиз айбини тан олди.
Сейфимдан кейинги олти
ойда ун саккиз минг
доллар йуколди. Уни хам
кизингиз угирлаб
уйнашига берган
магнитофондаги сухбатни
эшитдингиз. Энди сизга
битта саволим бор. Битта
боласи булишидан катьий
назар угирлик ва
нопоклик килган аёлни
углим хотин килиши
мумкинми???
-.......
-Жавоб берсангиз шу
мумкинми???
Унинг овозидаги газаб ва
нафрат Холматжонни
хушига келтирди.
-Мумкин эмас.! Бунака
ахмокни жинни хам хотин
килмаслиги аник! Узимга
айтганингиз учун рахмат
Салим ака утиниб
сурайман. Шу гап шу ерда
колсин. Мен кизимни олиб
кетаман.
-Ихтиёрингиз углим уни
кеча кечкурун талок
килган!!
Холматжон нафрат билан
кизила каради ва
босиклик билан:
-Ифлос!!!-деди ..
Икки кундан кейин кечки
пайт махалладагилар
Холматжон угиллари
билан катта машинадан
кизининг юкини
тушираётганини куришди
ва бу гап бутун махаллага
овоза булди. Унинг боши
эгилган хеч Ким билан
гаплашгиси келмас,
лафзсизлик, фотихани
бузиш окибатини англаб
етгандай изтиробда эди.
Кунлар шу зайлда
утмокда, Холматжон
ичкиликга берилиб ишдан
бушади. Ётиб еганга тог
чидамас охиста пулга
зорикиб бошлади. Кизи
Шохсанам эса урганган
кунгил уртаниб куймас
фохиша йулини тутиб
уйдан кочиб кетди.
Махалла йигитлари
Шохсанамни неча бор
йулларда ташландик
ерларда пул эвазига
нафсини кондиришди.
Шохсанамга фарки йук
булиб колди пул булса
бас!! Хуррият ховлида хеч
нарса колмаган сотиб
рузгорлик килай деса,
Холматжон хаммасини
сотиб ичиб тамомлади.
Холматжон эса
мардикорлик килиб пул
топиб ичарди. Мана
Хуррият икки кун булдики
иссик овкат эмаганига,
бирок ховлисида Мохира
куринди кулида бир лаган
ош билан хеч нарса демай
Хурриятга бериб
кетаётганди. Хуррият Кузи
ёш билан Мохирага бир
махал совга килган тилла
сиргани узатди:
-Мен берган совгамни
кайтариб олмайман! Сотиб
рузгорингизга
ишлатарсиз--деди
Мохира.
Бу Хурриятнинг куксига
муштлагандай зарбли ва
зардали эди. Эгасига
насиб килмаган сирга
кимга хам насиб
киларди......
Бу дунё арзимас фидо
булишга...
Бандасан уринма Худо
булишга....ТАМОМ

Muallif: QIROL03.05.2018 15:17
Yoqdi [2] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00