So'rovnoma

Britaniyaning internet gazetasi shuni aniqladiki Hindistondagi har 5 ayoldan 1-tasi eski rusumli Nokia telefonlarini seks o'yinchoq sifatida ishlatar ekan, bulardan eng keng tarqalgani Nokia 3310c ... davomi »

seks

Tonggi qongiroq (hikoya ko'chirilgan )

��� Дунёда ҳаётингга собиқ севгилингнинг қайтишидан ёмонроқ нарса йўқ, айниқса у ақлдан озган бўлса, — дедим тарам-тарам из бўлиб ёрилиб кетган цемент шифтга кўзимни қадаганча. Мен Миссури штатининг энг «намунали» Потоси турмасидаги камералардан бирида ётардим. Кейин ёнбошимга ўгирилдим ва камерадошимга қарадим. — Анчадан бери шу ердамисан, Оскар?

— Етти йилу тўрт ой ўн тўрт кундан бери.

Мен тўққиз ою ўн саккиз кун етти соату ўттиз етти дақиқадан бери ҳаётим ўтаётган, майдони етти квадрат метр бўлган хонага кўз югуртирдим. Икки чеккада ётиш учун мўлжалланган иккита темир каравот, юз-қўлни ювиш учун кран ва ойна. Камерадошим Оскар.

— Айланиб келишимизга ҳали ярим соат бор экан, — деди у. — Бу ерга нега тушганингни айтиб берасанми? — У астойдил ёнбошлаб олди.

Мен ҳикоямни бошладим.

Ҳаммаси бир йилча бурун бошланди. Телефон жиринглаган пайтда мен нонушта қилаётгандим. Хотиним Жина гўшакни олди ва аёл кишининг мени сўраган овозини эшитдим. Жина бир оз иккилангач, гўшакни менга узатди ва хотинимнинг қўрқинчли нигоҳидан сесканиб кетдим. Жина ўта рашкчи эди. Ростини айтсам, мен ҳақиқатан бошқа аёлларга кўз ташлаб турардим ва кўз ташлаш билангина чекланардим. Аммо Жина буни тушунмас, шунинг учун мени тинмай хиёнаткорликда айбларди. Мен аёлларга фақат қараб қўйишимни, унга хиёнат қилмаслигимни айтганимда эса баттар ғазабга минарди. Биз турмуш қурганимизга ўн уч йил бўлганди. Мени нотўғри тушунманг, хотинимни жудаям севардим. Фақат рашкчилиги унинг энг катта камчилиги эди.

— Алло, — дедим гўшакни олиб.

— Бобби? Мени танидингми?

Миямнинг қат-қатида хира хотиралар уйғонди. Афтидан, илгари мен гаплашиб юрган қизлардан биронтаси бўлса керак. Юзим шу заҳоти қизариб кетди. Мени диққат билан кузатиб турган хотиним хонадан ўқдек учиб чиқиб кетди. Ҳайрон қолганим, у ётоқхонага кириб параллел телефон гўшагини кўтармади.

— Йўқ, кечирасиз, танимадим, — жавоб қайтардим мен.

— Мен Дианаман. Диана Маккормик. Эсладингми?

Ҳа, уни унутиб бўларканми? Диана Маккормик. У билан хотиним билан танишишимдан бир йилча олдин учрашиб юрардим. Бу жўшқин, эҳтиросларга бой ва охири аянчли қисқа севги бўлганди. Диананинг дуч келган эркак билан учрашаверадиган бемаъни одати бор эди. Албатта, бу ҳақда менга ҳеч ким айтмаган, ўзим ҳам сезмагандим. Биз олти ойча учрашиб юрганимиздан кейин Диана бир куни учрашувга келмади. Мен унинг кеча қаерда бўлганини, учрашувга нима учун келмаганини сўрадим. «Қаерда бўлардим? — деди Диана. — Бошқаси билан эдим. Ёки бу сенга ёқмайдими?». Аёнки, бу менга ёқмасди ва биз жанжаллашиб кетдик. Қўшнилар полицияни чақиришди. Мени олиб кетишди, Диана эса агар мени яна бир марта кўриб қоладиган бўлса ўлдиришини айтиб чинқирди. Хуллас, биз ажралишдик, кейинроқ унинг ғарбий соҳил томонларга кўчиб кетганини эшитдим.

— Ҳа, Диана, эсладим, — дедим мен. — Охирги марта нима деганинг ҳам эсимда.

— Ўтган нарса ўтиб кетди, Бобби. Мен сени аллақачон кечирганман. Олдинроқ қўнғироқ қилмоқчи эдим, юрагим дов бермади.

— Мени кечиргансан? — Ҳа, унинг юраги жойидага ўхшайди. Мен кечиримли одамман, шунинг учун гапни ортиқча чувалаштирмадим. — Хўш, нега қўнғироқ қиляпсан?

— Синглимни кўргани келувдим. Балки кўришармиз деб ўйладим.
Ҳа, синглиси! Мен улар оиласининг дурдонаси деб ҳисоблаган синглиси. Дон Дианадан уч ёш кичик эди. Мен Диана билан учрашиб юрганимда Дон мени ўйлаб ақлдан озай деб юрарди. Опаси менга тўғри келмагач, мен икки марта синглиси билан учрашдим. Аммо учрашувларимиз узоққа чўзилмади: Дон ҳали гўдак эди (бошқача қилиб айтганда, у менинг таклифимга кўнмади), шунинг учун у билан учрашишни бас қилдим. Дон ҳам опаси сингари телбавор феъл-атворли қиз эди. Унга муносабатларимиз тугаганини айтганимда у жазавага тушганча қўлига илинган нарсани менга қаратиб ота бошлади. У мени телбаларча севишини, менинг эса аблаҳ инсон эканлигимни айтиб чинқирарди. Кейинчалик унинг Нью-Йоркка кўчиб кетганини эшитдим. Аммо опа-сингиллар яна ўз маконларига қайтишганга ўхшайди.
— Э… йўқ, мен унақа деб ўйламайман, — жавоб килди

Muallif: xxxxsssssIyun. 20:33
Yoqdi [0] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00