латифа

Бир куни Шер билан мол пива ичиб утирса молни телефони жиринглаб колибди телефонни олиб ало дебди молни ... davomi »

Сен тушунмайсан

Маъюс куним кўзим тушса,
Куяр осмон, тушунмайсан.
Мени само тушунгайдир,
Сен, эй инсон, тушунмайсан..

Куйиб кўксим ўтар бўлсам,
Оқар бўлсам, кетар бўлсам,
Мени дарё тушунгайдир,
Сен, эй уммон, тушунмайсан.

Мен ҳам шайдо, мен ҳам мафтун,
Мен ҳам ҳеч кими йўқ Мажнун,
Мени лайло тушунгайдир,
Сен, эй жонон, тушунмайсан.

Менинг йўлим узун армон,
Ўзим довон, ўзим карвон,
Мени саҳро тушунгайдир,
Сен, эй сарбон, тушунмайсан.

Менинг борим эрур кўнглим,
Менинг ёрим эрур кўнглим,
Маъюс танҳо тушунгайдир,
Сен, эй хандон, тушунмайсан…

Маъюс куним кўзим тушса,
Куяр осмон, тушунмайсан.
Мени Оллоҳ тушунгайдир,
Сен, эй хоқон, тушунмайсан.

Кўнглим гул, кўзларим гулдир,
Юзим гул, қўлларим гулдир.
Мени сабо тушунгайдир,
Сен, эй тўзон, тушунмайсан…

Ғуборимдир бўйи райҳон,
Миноримдир тилим бийрон.
Мени дунё тушунгайдир,
Сен, эй нодон, тушунмайсан

Muallif: TungiWaxzoda2 haf. 05:59
Yoqdi [0] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00