Yangi qoshnim

hullas bu hikoyam otgan kuni bolib otti. Ismla ozgartirilgan mani ismim Bobur man 9 etajkali domda turaman bizani yon qoshnimiza uchaskaga kochib ketib ularni ordiga yengi qoshnilar kochib kelgandi ... davomi »

«МУСЛИМА» МАН ДEМАГИН❗

Бўяб оҳу кўзларни.
Айтиб ишва сўзларни.
Қаро қилиб юзларни.
Муслимаман демангин.

Эркагингда борми ор.
Қилибдию сени хор.
Бу кунидан мақул дор.
Муслимаман демагин.

Даюсми бу эркагинг
Очиб юрдинг этагинг.
Дўзахмикан эртагинг.
Муслимаман демангин.

Тинглаб расво ашула.
Буялган бу башара.
Сочни қилиб шаршара.
Муслимаман демагин.

Шариатга тупурдинг.
Эгилиб ҳовли супурдинг.
Ҳайвон мисол қутурдинг.
Муслимаман демагин.

Кофир мисол юрасан.
Эгри суҳбат қурасан.
Аиш-ишрат сурасан.
Муслимаман демагин.

Мактабданоқ севишиб.
Коллеж даври ўпишиб.
Кўчаларда сўкишиб.
Муслимаман демагин.

Мини юбка киярсан.
Қалбим тоза деярсан.
Балки тилинг тиярсан.
Муслимаман демагин.

Номаҳрамни билиб ҳалол.
Поклик сўзи сенга малол.
Мактабданоқ истаб висол.
Муслимаман демагин.

Аллоҳ дейсан қалбимда.
Амал йўқдир ўзингда.
Шайтон либос эгнингда.
Муслимаман демангин.

Ислом деса нега жимсан.
Асли-наслинг ўзи кимсан.
Хижоб десак ғижимсан.
Муслимаман демагин.

Сотка тинмай жиринглаб.
Номаҳрамга ҳиринглаб.
Фахш сўзларин сен тинглаб.
Муслимаман демагин.

Номаҳрамла ялло юриб
Шариатдан юзни буриб.
Ёшлик дея ишрат суриб.
Муслимаман демагин.

Алданиб «ёр» гулига.
Сотилдинг «ёр» пулига.
Айланиб фаҳш қулига.
Муслимаман демагин.

Номаҳрамга қилиб разм.
Интернетда юзта расм.
Фаришта деб қўйиб исм.
Муслимаман демагин.

Таҳоратсиз юрасан.
Таҳоратсиз турасан.
Намоз деса куласан.
Муслимаман демагин.

Дунё сенга бозордир.
Билгин сўнги мозордир.
Мозор сенга озордир.
Муслимаман демагин.

Реклама қилма ўзинг.
Мозорда оқар кўзинг.
Калима бўлмас сўзинг.
Муслимаман демагин.

Муслима эмассан бил.
Нийятинг жудаям кир.
Шеърни ўқиб қил фикр.
Муслимаман демагин.

Muallif: MalikasiNoyabr. 16:44
Yoqdi [1] Yoqmadi [0]
это текст для гостей)00